09.02.2022

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 581 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН “МАНГУЛИККА ДАХЛДОР МУТАФАККИР” МАВЗУСИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

Бугунги кунда мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 

Ҳудди шундай тадбирлардан бири 2022 йил 9 февраль куни онлайн орқали Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилари иштирокида “Мангуликка дахлдор мутафаккирлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни минтақавий филиал директори Ж.А.Очилов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу юзасидан тўхталиб ўтди.

Шунингдек, маънавий-маърифий тадбир давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали “Ижтимоий ва мутахассислик” фанлари кафедраси мудири, фалсафа.ф.б. фалсафа доктори (PhD) доц. Х.А.Джуракулов, кафедра катта ўқитувчиси А.Юлдошев, имом хатиб ва имом ноиблари буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, фаолияти давомида илм-фан эгаллаш, бадиий ижод ва адабиётни ривожлантириш, масжид-мадрасалар қуриш, аҳолини сув билан таъминлаш, солиқларни енгиллаштириш, муҳтожларга моддий ёрдам бериш каби ишларни амалга оширганликлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

 

 

 Тадбирда ҳар бир киши буюк мутафаккирнинг ибратли ҳаёт йўли, ижоди ва жаҳон илм-маърифатига қўшган хиссаси ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Izoh qoldirish