МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
- Диний соҳа ходимларини ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ ва калом илми каби йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси остида диннинг асл таълимоти, эзгулик ғоялари, ўзаро ҳурмат, тинчликсеварлик ва бағрикенглик тамойилларини тарғиб этиш ҳамда улар асосида ёшларни тарбиялаш, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида тарғибот ишларига масъул кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- Давлат ва жамият барқарорлиги, умумжаҳон хавфсизлигига таҳдид солаётган ёт ғоялар, дин ниқоби остига яширинган унсурларнинг асл мақсадларини фош этувчи, уларга қарши маърифат билан курашиш ғоясининг асл моҳиятини кўрсатиш, чуқур илмий асосларга таянган тарғибот ишларини олиб борувчи илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш;
- Республикада диний муҳитни янада соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол этиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини тубдан яхшилаш бўйича доимий иш олиб бориш;
- Илмий асосланган, ислом динининг асл таълимотини ўзида мужассам этган билимларни қамраб олган ўқув режа, ўқув дастур, ўқув қўлланмалари ҳамда тақдимот материалларини ишлаб чиқиш; - кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида таълим бериш учун малакали профессор-ўқитувчилар, соҳанинг таниқли мутахассисларини жалб этиш;
Izoh qoldirish