09.02.2022

“Алишер Навоий ва XXIаср”

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ҳалқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиалида “Алишер Навоий ва XXI аср” мавзусида онлайн давра сухбати бўлиб ўтди.

Онлайн давра суҳбатида Термиз давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти факультети катта ўқитувчиси Турдиқулов Шерзод ўз маърузаси билан иштирок этди.

Давра суҳбатида Сурхондарё минтақавий филиали раҳбар ходимлари, профессор ўқитувчилари ҳамда Сурхондарё ва Қашқадарё имом-хатиб ва имом-ноиблари иштирок этишиб Алишер Навоий ижодининг серқирралиги бевосита инсон, унинг тақдири, борлиқдаги ўрни, бахти саодати, яхши яшаши каби ғояларда намоён бўлишлигини. Инсоннинг етукликка эришиши замирида жамият асосий ролга эга бўлиб, жамиятдаги муҳит инсоннинг маънавий қиёфасини белгилайди. Хусусан, Навоийнинг ижоди биринчи навбатда инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларни ёритиш, ҳал этиш хизматига қўйилгандирки, бундай вазифани у ўзининг ғоялари ва қарашларига ҳам катта умид билан юклаган ва сингдиргандир. Инсоннинг олий қадрият сифатида қадрланиши “Хамса” асарининг достонларида ўз аксини топган ва фалсафий таҳлил этилганлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлишдилар.

Давра суҳбати қизиқарли савол жавоблар тарзида бўлиб ўтиб, тингловчилар ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлишди.

 

Izoh qoldirish

Izohlar