05.02.2022

2021-йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар ва 2022-йилги режалар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходимларидан иборат ишчи гуруҳ диний-маърифий соҳада белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўрганиш ишларини олиб борди.  Сурхондарё вилояти миқёсида олиб борилган ўрганишлар натижасига бағишланган йиғилиш 2021 йил 5-февраль куни соат 10:00 да Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази мажлислар залида бўлиб ўтди.

 

 Йиғилишда вилоят ҳокимлиги масъуллари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом билим юрти ходимлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали раҳбар-ходимлари, тегишли ташкилот ва идора мутасаддилари, вилоятдаги имом хатиблар иштирок этишди. Йиғилишда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022-йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг раҳбар-ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятидаги масжидлар фаолияти, имом-хатиб, имом-ноиб, тарғибот гуруҳлари ва диний соҳа отинойиларининг  олиб бораётган фаолиятлари, диний таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказидаги фаолият натижалари таҳлили қилинди. Соҳалар бўйича тегишли муаммоларни бартараф этиш учун таклиф-тавсиялар берилди. Йиғилиш сўнггида белгиланган вазифалар юзасидан масъулларга зарурий топшириқлар берилди.

Izoh qoldirish