21.12.2021

Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали 2021-2022 ўқув йили            3-давра тингловчилари 2021 йил 21 декабр куни Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига  ташриф буюришди. Тингловчиларга Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ҳақида маълумот берилди. 

Воҳа тарихини, санъат асарларини ўзида жамлаб, 85 йилдан буён беминнат хизмат қилиб келаётган вилоят ўлкашунослик музейига Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи номи берилиб, унинг коллекцияларини сақлаш ва ташриф буюрувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган янги муҳташам бинога кўчирилиши шундай эътибор самарасидир.

Музейлар ўтмиш билан бугунни боғловчи маънавият кўприги ҳисобланади. Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи биноси Термиз шаҳрининг кўркига кўрк қўшиш билан бирга аҳоли, шу жумладан, ёшларимизни тарихимизга, миллий урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

– 3 қаватли музей экпозитсияси “Табиат”, “Археология ва тарих”, “Тасвирий санъат”, “Мустақиллик даври” ҳамда “Этнография” сингари 5 та бўлимдан иборат.

 – Унинг фондида 16 та йўналишда 61 минг 325 та экспонат мавжуд бўлиб, шундан, 3150 та экспонат ноёб ашё ва коллекциялар сирасига киради. Бу ерда сақланаётган нодир экспонатлардан халқимизнинг минг йиллик анъаналари, қадриятларини ўрганиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-майдаги 443-сон қарори билан музей негизида “Термиз” давлат музейи –қўриқхонаси ташкил этилиб, Термиз туманидаги “Зурмала минораси” ва “Эски Термиз”, Шеробод туманидаги “Зараутсой”, Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон минораси”, Шўрчи туманидаги “Далварзинтепа”, Музработ туманидаги “Кампиртепа” маданий мерос обектлари унинг тасарруфига ўтказилган.

Izoh qoldirish