17.12.2021

Хотин - қизларни жамиятдаги фаол ўрнини кучайтириш

2021 йилнинг 16 декабрь куни  Қорақалпоғистон Республикасидаги Тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва  отинойиларнинг малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Хотин-қизларни жамиятдаги фаол ўрнини кучайтириш” мавзусидаги ташкил этилаётган 1-кунлик  ўқув-семинари бўлиб ўтди. Ташкил этилган семинардан кўзланган асосий мақсад отинойиларимизни диний билим савияларини ошириш, шариат аҳкомларига тўла-тўкис риоя қилиш, бидьат ва хурофотларга чек қўйиш ва исрофгарчиликни олдини олиш, Тарғибот гуруҳлари билан биргаликда фаолиятни кучайтириш ва ҳамкорликда иш олиб бориш, аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашдан иборатдир.

Укув семинарни Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алокалар буйича уринбосари Р.Сапарбаев очиб бериб, Республикада тарғибот гуруҳлари ва имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар ва вазифалар тўғрисида қисқача тўхталиб утди.

Шундан сўнг, “Ўзбекистон Республикаси Перзиденти Ш.М.Мирзиёев нинг 2021 йил 6 ноябрдаги Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган “Ҳаракатлар стратегиясидан-Тараққиёт стратегияси сари” ғоясидан келиб чиқадиган вазифалари” ҳақида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг    Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг фалсафа фанлари номзоди, доцент Ж.Сағиндиков кенг кўламли ҳаётий мисоллар билан тушинтиришлар берди. 

      

 

Кейинги маърузачи, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ва қайта таиёрлаш худудий маркази “Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедраси мудири М.Утепбергенов  “Индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари” мавзусида маърузаси тингланди ва семинар иштирокчиларига психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизларга ва  зўравонликка учраган хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдамларнинг турлари тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

 

   

      

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг  Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг ўқитувчиси Идрисов Абдулхамид “Никоҳ, талоқ ва идда масалалари. Таъзиядаги бидъатлар ва жаноза масалалари” тўғрисида гапириб ўтдилар, яъни талоқ Аллоҳни ғазабини келтирадиган ва никоҳни бузилишига энг катта сабаб эканлиги, талоқ ўйин эмаслиги уни ўйин тариқасида айтилмаслиги, никоҳга олинган аёллар асосан эрининг хизматини қилиш, аёлга ота-она эмас, балки эр хўжайинлиги, никоҳ ва идда масалалари ҳамда маҳр ҳақида тўлиқ ҳаётий мисоллар билан маъруза қилдилар. Талоқ ҳақидаги муаммоларни ҳамиша бош имомлар фатво беришлари мумкинлиги, уни ҳар ким ўз фикри бўйича фатво бериши мумкин эмаслиги ҳақида аҳолига тушунчаларни кучайтириш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

    

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳала ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тарғибот гуруҳи раҳбари М.Ахмедова томонидан “Жамият, хотин-қизлар ва дин” мавзусида маъруза ва слайлар орқали  чиқишлар қилинди. 

    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг Қоракалпогистон Республикаси худудий бошқармасининг етакчи мутахасиси Б.Айымбетова ўз сўзида Отинойиларнинг Низомлари ва бурч, вазифалари, ҳар бир отинойининг ўз устида ишлашлари лозимлиги, ЎМИ топшириқларини ўз вақтида бажаришлари, маърузалари жума тезислари асосида бўлишлигини, ўз жонига қасд қилиш, эрта турмуш, бидъат хурофотларни олдини олишда тарғибот гуруҳлари билан биргаликда харакат қилишлари кераклигини ўқтириб ўтдилар.

 

 

 

 

Izoh qoldirish