Сурхондарё вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 10 декабрдаги №04-12/7637 сон топшириғига асосан тарғиботчилар ва отинойилар малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида 16-декабр куни Сурхондарё вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун 1-кунлик ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинар 8-30 да бошланиб 14-20 гача Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказининг мажлислар залида ўтказилди. Ўқув семинарда қуйидаги мавзуларда машғулотлар олиб борилди:
1-Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 6 ноябрдаги Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган “Ҳаракатлар стратегиясидан-Тараққиёт стратегияси сари” ғоясидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида. Маърузачи: Мажитов Махмуд Абдимўмин ўғли – Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали директори, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
2-Мавзу: Индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари. Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини ҳамда соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришда жойлардаги отинойиларнинг фаоллигини ошириш. Маърузачи: Холмуротова Шохиста Мирзаалиевна – Термиз давлат университети Психология кафедраси ўқитувчиси.
3-Мавзу: Никоҳ, талоқ ва идда масалалари. Таъзиядаги бидъатлар ва жаноза масалалари. Маърузачи: Жўраев Муҳриддин Ҳасанович - Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали ўқитувчиси
4-Мавзу: Жамият, хотин-қизлар ва дин. Маърузачи: Мустафаев Улаш Ўтаевич - Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали “Ижтимоий ва мутахассислик фанлари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Ташкил этилган ўқув-семинарлар интерактив, замонавий ахборот-педагогик технологиялар асосида маъруза ва амалий шаклда олиб борилди.
Izoh qoldirish