15.12.2021

Хотин – қизларни жамиятдаги фаол ўрнини кучайтириш

2021-йил 15-куни Хоразм вилояти шаҳар ва туманлар Тарғибот гуруҳлари ва бош имом хатибларнинг аёллар масалалари  бўйича ёрдамчилари ва барча отинойиларнинг малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Хотин – қизларни жамиятдаги фаол ўрнини кучайтириш” мавзусида 1 кунлик ўқув семинари  ўтказилди

 

Ўқув семинарни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари М.Умурзақов очиб берди ва ўқув семинарнинг  режа-жадвали билан таништирди.Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Қорақолпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг фалсафа фанлари номзоди, доцент Сағиндиқов Джубаткан,Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2021 йил 6 ноябрдаги Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари”  ғоясидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида семинар қатнашчиларига етарлича ахборот бериб ўтди.

         Шунингдек ўқув семинарда УрДУ психология кафедраси ўқитувчиси Д.Матчанова “Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини ҳамда соғлом турмуш тарзини такомил-лаштиришда жойлардаги отинойиларнинг фаоллигини ошириш” тўғрисида, 

 

 

 

Ўзбекистон халқаро академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг кабинет мудири Элмуратов Исломбек “Никоҳ, талоқ ва идда масалалари”, “Таъзиядаги бидъатлар ва жаноза масалалари” тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ходими М.Авезов “Жамият, хотин-қизлар ва дин” тўғрисида ўз маърузалари билан тингловчиларга атрофлича тушунтирдилар. 

 Тарғибот гуруҳлари ва отинойилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди ҳамда фикр мулоҳазалар билдирилди.

 

 

Izoh qoldirish