Самарқанд вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 10 декабрдаги №04-12/7637 сон топшириғига асосан тарғиботчилар ва отинойилар малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида 15 декабр куни Самарқанд вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун 1-кунлик ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув-семинар 830 да бошланиб 1320 гача Самарқанд шаҳридаги концертлар залида ўтказилди.
1-Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 6 ноябрдаги Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган “Ҳаракатлар стратегиясидан-Тараққиёт стратегияси сари” ғоясидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида. Маърузачи: Джуракулов Хусан Анварович – Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали кафедра мудири, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
2-Мавзу: Индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари. Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини ҳамда соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришда жойлардаги отинойиларнинг фаоллигини ошириш. Маърузачи: Темирова Нозбуви Темировна- ЎМИ вилоят вакили, вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.
3-Мавзу: Никоҳ, талоқ ва идда масалалари. Таъзиядаги бидъатлар ва жаноза масалалари. Маърузачи:Эшонқулов Зайниддин Садриддинович - ЎМИ вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби.
4-Мавзу: Жамият, хотин-қизлар ва дин. Маърузачи: Саттаров Хайрулло Эргашевич - ЎМИ вилоят вакили, вилоят бош имом хатиб ўринбосари.
Ташкил этилган ўқув-семинарда мавзулар маъруза ва амалий шаклда олиб борилди.
Izoh qoldirish