15.12.2021

Термиз археология музейига саёҳат

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали 2021-2022 ўқув йили     3-давра тингловчилари 2021 йил 15 декабр куни Термиз археология музейига  ташриф буюришди. Тингловчиларга Термиз археология музейи ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали 2021-2022 ўқув йили            3-давра тингловчилари 2021 йил 15 декабр куни Термиз археология музейига  ташриф буюришди. Тингловчиларга Термиз археология музейи ҳақида маълумот берилди. 

Термиз археология музейи — Марказий Осиёда ягона бўлиб, Термиз шаҳарнинг 2500-йиллигини нишонлаш муносабати билан ташкил этилган (1998). Музей биноси 100 минг экспонатни ўз заҳираларида саклаш имкониятига эга. Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейининг археология фондига тегишли 8430 та, нумизматика фондига тегишли 5000 та экспонат музей ҳисобига ўтказилган. Ҳозир кунга келиб, 10 мингдан зиёд археологик ашёвий топилмалар, 9000 дан ортиқ нумизматика фондига оид турли даврларга хос тангалар мавжуд. Музей фондидаги экспонатларнинг умумий сони карийб 20 мингга етди. 16 минг асар сақланадиган илмий кутубхона фонди ҳам музей тасарруфида (2004).

Музей биноси устунли пешайвон (галерея) тарзида қурилган. Кириш залидан кўргазмалар қўйилган қуйидаги 9 та залга ўтилади:

1) Сурхон воҳаси тош даврида (мил. ав. 100—3минг йилликлар);

2) Сурхон воҳаси жез даврида (мил. ав. 3—1минг йиллик бошлари); 3) Кадимги Бақтрия маданияти (мил. ав. 1минг йиллик бошлари — мил. ав. 4-а.); 4) Бақтриянинг македониялик Искандар ва эллинистик давлатлар даври маданияти (мил. ав. 329-й. — мил. ав. 2-а. ўрталари);

5) Қадимги Бақтриянинг Кушон даври маданияти (мил. ав. 1 — мил. 3-а. лар);

6) Шимолий Тохаристон илк ўрта асрлар даврида (мил. 4—7-а. лар);

7) Шимимолий Тохаристон ривожланган ўрта асрлар даврида (9—12-а. лар 1чораги);

8) Термиз ва Чағониённинг Амир Темур ва темурийлар даври маданияти (1370-й. — 16а. бошлари);

9) Сурхон воҳаси 16—20-а. бошларида.

Залнинг ўртасида пулт билан бошқариладиган Сурхондарё вилоятининг топографик релефи, археологик ёдгорликлар харитаси, тўрда эса кўҳна Термиз шаҳар қалъасининг лойиҳаси қўйилган. Сурхондарё вилояти археология музейи базасида 2002-йилнинг ноябрда Ўзбекистон музейларининг илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Музей халқаро миқёсда ўтказиладиган кўргазмалар, анжуманларда ноёб экспонатлари билан қатнашиш имкониятига эга эканлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Термиз археология музейига ташриф тингловчиларда яхши таассурот қолдирди. Малака ошириш ўқувлар давом этмоқда. 

Izoh qoldirish