10.12.2021

Бош имом хатиблар учун Саййид Раҳматуллоҳ Термизий билан дарс ташкил этилди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Республикада фаолият олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туман Бош имом хатиблари учун 72 соатлик малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Малака ошириш ўқувлари учун тасдиқланган ўқув режага мувофиқ, ўқувларнинг 8-куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий томонидан “Ижтимоий-диний масалалар: муаммо ва ечимлар” мавзусида дарс машғулоти олиб борилди. Унда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти, соҳа ходимлари олдида турган вазифалар, диний соҳа ходимлари фаолиятида юзага келаётган муаммо ва уларнинг ечимлари борасидаги масалалар очиб берилди. 

Ўқув машғулот давомида бош имом хатиблар ўзларининг фаолиятларида дуч келаётган масалалар борасидаги саволларига тегишли жавоблар берилди. 

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Izoh qoldirish

Izohlar