07.12.2021

“Бош қомус – адолат мезони” мавзусидаги  маънавий-маърифий тадбир

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимиз демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсоннинг конститутциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш йўлидан бормоқда. Қонун устуворлиги ва ижросини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бирига айланди. Қонун устуворлиги бевосита бош қомусимиз Конститутцияда мустаҳкамланиб қўйилди. Инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш – мамлакатимиз Конститутциясининг бош мақсадидир. 

Бугунги кунда мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида конститутциямизнинг 29 йиллиги муносабати билан “Бош қомус – адолат мезони” шиори остида маънавий-марифий тадбирлар  бўлиб ўтмоқда. Ҳудди шундай тадбирлардан бири  Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилари иштирокида ҳам ташкил этилди.

Тадбирни минтақавий филиал директори Ж.А.Очилов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу юзасидан тўхталиб ўтди ва тингловчиларга тадбир иштирокичларини таништирди ҳамда конститутциянинг 29 йиллиги билан барчани самимий тилаклари билан табриклади.

 

Дастур бўйича қуйидаги мавзулар билан тадбир давом этди, яъни: 

1-мавзу: “Конституциямиз – жамиятни демократлаштириш-нинг асоси”.

         Маърузачи: Э.Назаров - кабинет мудири, 3-даражали юрист.

 

 

 

 

2-мавзу: “Ватанимиз тараққиётининг ҳуқуқий асоси”.

Маърузачи: А.Юлдошев -“Ижтимоий ва мутахассислик” фанлари кафедраси катта ўқитувчиси.

 

 

3-мавзу: “Конститутция  - келажагимиз пойдевори”.

      Маърузачи: фалсафа.ф.б. фалсафа доктори (PhD) доц.  Х.А.Джуракулов -  “Ижтимоий ва мутахассислик” фанлари кафедраси мудири.

 

Шунингдек, Маънавий-маърифий тадбир давомида тингловчилар Конститутция ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва бу борада билим-кўникмаларга эга бўлдилар.

 

 

 

 

 

 

Izoh qoldirish

Izohlar