30.11.2021

“Имом Бухорий авлодлари боғи”ни яратилиши “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳасининг амалдаги намунасидир

Ҳозирги глобаллашув шароитида табиатни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан биридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб 10 декабрга қадар кўчат экиш бўйича эълон қилинган долзарб 40 кунлик доирасида давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси келажак авлод тақдирига дахлдорлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бугунги кунда ушбу лойиҳа доирасида  кенг қамровли амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2021 йил 29 ноябрь куни  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлигида Пайариқ туманида жойлашган Хўжа Исмоил шаҳарчасида “Имом Бухорий авлодлари боғи”га асос солинди.

http://www.bukhari.uz/wp-content/uploads/2021/11/yashilbog_02.jpg

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, диний ташкилот ва идоралар ходимлари, жамоатчилик вакиллари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилари ҳамда Ҳадис илми олий мактаби педагог-ходим ва талабалари дарахт кўчатларини экишда ўз фаолликларини кўрсатдилар.

“Имом Бухорий авлодлари боғи”га ажратилган ҳудудда 600 нафарга яқин иштирокчи 1 гектардан зиёд майдонга 1500 дан зиёд мевали дарахт кўчатини экдилар.

 

 

Мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги амалий ишлар албатта, келажак авлодга ўз мевасини беради.

Izoh qoldirish

Izohlar