13.11.2021

Имом Мотуридий

Бугун юртимиз бўйлаб давом этаётган буюк аллома Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръан” асарининг Имом Бухорий халқаро илимий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи асарининг тақдимот маросими Қорақалпоғистон Республикаси диёрида бўлиб ўтди.


Тадбир Имом Эшон Муҳаммад масжиди негизида жойлашган Республика қозиёти фаоллар залида ташкил этилди.  Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вакили, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, “Муҳаммад ибн Ахмад ал Беруний” ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалари, фаол имом-хатиблар, Узбекистон халкаро ислом академияси хузуридаги Малака ошириш марказининг Коракалпогистон Республикаси  минтакавий филиали ходимлари хамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Izoh qoldirish