28.11.2024

Динлараро бағрикенглик тимсоли

“Динлараро бағрикенглик тимсоли” сифатида Термиз шаҳридаги Авлиё Александр Невский номидаги Рус православ черковига саёҳат

Сурхондарё минтақавий филиали 3 - давра тингловчилари 2024 йил 
25-ноябрь куни тушдан кейинги тадбирлар режасига асосан “Динлараро бағрикенглик тимсоли” сифатида Термиз шаҳридаги Авлиё Александр Невский номидаги Рус православ черковининг Ўрта Осиё митрополит оркуги Тошкент ва Ўзбекистон епархиясининг фаолият кўрсатаётган православ черковига саёҳат қилдилар.

Ушбу ибодатхона даставвал 1902-йилда Тошкентда жойлашган 
1-Туркистон милтиқчилар бригадаси учун қурилган бўлиб. У 1910-йилгача авлиё Алексейнинг 9-Туркистон милтиқчилар полкига тегишли бўлган, шундан кейин у авлиё Александр Невский шарафига шу номни олган.

Ибодатхона пишган ғиштдан қурилган, катта қўнғироқли минораси ва иконостасга эга бўлган. 

 

 

 

 

Izoh qoldirish