09.04.2024

Наманган вилояти минтақавий филиали директори Рамазон ҳайити байрами олдидан меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари,  Наманган вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Наманган вилояти минтақавий филиали директори Рамазон ҳайити байрами олдидан меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ва Малака ошириш маркази Наманган вилояти минтақавий филиали директори Абдулбосит Раҳмонов Наманган вилоятида  диний соҳада ўзоқ йиллар фаолият олиб борган меҳнат фахрийлари – Усмонали домла Раҳманов, Ҳорунхон домла Аюбханов ва Абдулҳай домла Турсуновларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

Ташриф давомида фаҳрийлар ҳолидан хабар олиниб, муборак Рамазон ҳайити айёми билан қутланди, иш фаолиятлари давомидаги самарали хизматлари учун миннаддорчилик билдирилди.


Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Наманган вилояти минтақавий филиали

Izoh qoldirish

Izohlar