05.10.2023

Малака ошириш ўқувлари якунланди

2023 йил 24 август куни Мир Араб олий мадрасасида республикада фаолият олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман/шаҳар Бош имом-хатиблари учун “Аҳоли радикаллашувининг олдини олишдаги долзарб масалалар” йўналишида ташкил этилган 36 соатлик малака ошириш ўқувлари якунланди. 

Малака ошириш ўқувлари якунида битирув тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Э.Даминов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази директори Х.Ахмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи М.Камолов,  Мир Араб олий мадрасаси раҳбарияти, профессор-ўқитувчи ва тингловчилар иштирок этди.

Тадбир якунида тингловчиларга 36 соатлик малака ошириш курсини якунлаганлиги тўғрисидаги сертификатлар, эсталик совғалари ҳамда ўтилган дарс машғулотлари бўйича тарқатма материаллар топширилди.

Izoh qoldirish