05.10.2023

Етти пир бўйлаб зиёрат ташкил этилди

Бухоро вилоятида малака ошираётган Бош имом-хатиблари учун 2023 йил 24 август куни Етти пир номи билан машҳур мажмуалар бўйлаб зиёратлар ташкил этилди.

Нақшбандий тариқатининг муршидларидан бўлган – Абдулхолиқ Ғиждувоний мажмуасидан бошланган зиёрат Ҳожа Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳига қадар давом этди.

Ҳар бир мажмуада тингловчилар учун очиқ дарслар олиб борилиб, улар учун маънавий ва руҳий озуқа бўлди. Бош имом-хатиблар томонидан зиёрат давомида Қуръон оятларидан тиловат қилиниб, азиз авлиёлар ватани бўлган – жаннатмакон юртимизга тинчлик, офият, халқимизга кенг ризқ ва барака сўраб, дуолар қилинди.

Тингловчиларни мажмуаларда амалга оширилган кенг кўламдаги янгиланиш ва ўзгариш билан таништириш билан бир қаторда уларга ўзлари яшаётган жойларда ҳам зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича тавсия берилди.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Izoh qoldirish