28.09.2023

Бухоро вилоятида “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирлари бошланди

 

2023 йилнинг 21 август кунидан Бухоро вилоятида “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирлари бошланди. Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Малака ошириш маркази, Мир Араб олий мадрасасининг профессор-ўқитувчилари ва масъул ходимлари тарғиботчи сифатида фаол иштирок этмоқда.

Шунингдек, республикада фаолият олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман/шаҳар Бош имом-хатиблар томонидан Бухоро вилоятида жойлашган 100 дан ортиқ масжидларда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида илмий-суҳбатлар олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан муҳофаза қилиш чораларини кўриш ҳамда ижтимоий тармоқдаги дин билан боғлиқ нотўғри тарғиботлар моҳияти ва мақсадларини етказишдан иборат.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда. 

Izoh qoldirish