03.02.2021

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали фаолияти бўйича Маълумот

2021 йил 1 февраль куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиалида Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори Ш.А.Ёвқочев ва Малака ошириш маркази директори Х.А.Ахмедовлар хизмат сафарида бўлдилар ва шу куни минтақавий филиалнинг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ш.А.Ёвқочев сўзга чиқиб, 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилингани ва бу борада барчамизнинг олдимизда муҳим масъулиятли ишлар турганлиги, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлат раҳбарининг Миллий ғоя масаласи, маънавият ва маърифат ишлар таъсирчанлигини ошириш бўйича ўтказган йиғилишида ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш видеоселектор йиғилишида илгари сурган ғояларнинг мазмун-моҳияти, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида қилиниши зарур бўлган ишлар тўғрисида алоҳида тўхталди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Республикада фаолият юритаётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман/шаҳар бош имом-хатиблари ва диний таълим муассасалари раҳбарлари учун ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда берилган топшириқлар ва ундан келиб чиқиб бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида тўхталиб, ҳар бир профессор-ўқитувчи ва ходимлар ўз хизмат вазифаларига масъулият билан виждонан ёндашиши зарур эканлиги ҳақида ҳам алоҳида қайд этилди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректорининг 
2021 йил 22 январдаги 02-37-сонли “Лавозимга тайинлаш ҳақида”ги буйруғи билан Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиал директори лавозимига Очилов Жамшид Абдурашидович тайинланганлигини маълум қилиб жамоага таништирди.

Йиғилишда Малака ошириш маркази директори Х.Ахмедов ҳам сўзга чиқиб, Малака ошириш маркази фаолияти ва унинг истиқболли режалари билан таништириб бугунги кундаги долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Минтақавий филиал директори ва профессор-ўқитувчилари сўзга чиқиб берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб боришини маълум қилдилар.

Шундан сўнг, Минтақавий филиал фаолияти, унда тингловчилар учун  яратилган барча шароитлар ўрганилди. 

Izoh qoldirish

Izohlar