29.01.2021

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалида

Малака ошириш курсининг 1-жўфтлик машгулотида минтакавий филиалнинг кафедра мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Турганов Бахыт “Глобаллашув ва ислом маданияти” модулидан “Ислом цивилизациясининг бугунги кундаги аҳамияти” (амалий), 2-жўфтлик машгулотини “Хужайли тумани “Прим ийшан” жоме масжиди имом хатиби Шерниязов Икром “Ақида илми” модулидан “Эсхаталогик карашлар” (амалий) мавзуларини компьютер, проекторлардан фойдаланиб слайдлар ёрдамида тушунтириб ўтдилар. Дарс охирида тингловчи имом-хатиблар қизиқтирган саволларига аниқ ва тўлиқ жавобларини олдилар.

3-жўфтлик машгулотида минтакавий филиалнинг кафедра мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Турганов Бахыт “Глобаллашув ва ислом маданияти” модулидан   “Глобаллашув жараёнида ислом маданиятининг урни” мавзуси буйича тингловчи имом-хатибларнинг бажарган мустакил иш топширикларини кабул килдилар. 

Шу куннинг ўзида тушдан кейин, тингловчи имом-хатиблар Нукус шахридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжидининг ахборот-ресурс марказидан малакавий иш мавзуларига китоблардан фойдаланди.

Izoh qoldirish