28.01.2021

Сурхондарё вилояти минтакавий филиали

Сурхондарё вилояти минтакавий филиалида имом хатиб ва ноиб имомлар учун ташкил этилган 13-давра онлайн малака ошириш ўқувларининг жараёни бўйича

2021 йил 21 январ куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси  ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиалида диний соҳа ходимлари учун 13-давра малака ошириш ўқув курслари соат 08-00 дан бошланди. Машғулотларга 8 нафар Қашқадарё вилоятидан, 7 нафар Сурхондарё вилоятидан имом хатиблар жалб қилинган бўлиб, шундан 7 нафар Қашқадарё вилоятидан, 7 нафар Сурхондарё вилоятидан имом хатиблар ўқув курсининг машғулотларида фаол иштирок этишди. Дарс машғулотлари олдиндан тасдиқланган дарс жадвалига асосан олиб борилди. 

Ўқувнинг 2021 йил 21 январ кунида Сурхондарё Қашқадарё вилоятларидаги имом-хатиб ва ноиб имомлардан иборат тингловчилар гуруҳида биринчи жуфтликда “Замонавий фиқҳий фатволар” модулидан “Замонавий фатво бериш услублари” (назарий)” Тарих фанлари бўйича ф.д (Phd) Ш.Умаров) машғулоти ўтилди.

Иккинчи жуфтликда “Қироат ва тафсир илми”модулидан “Қироатлар ва етти ҳарф тушунчаси. (амалий)” (ст.ўқитувчи А.Жўраев) машғулоти ўтилди.

Учинчи жуфтликда “Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мероси” модулидан “Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мероси. (жойларда амалий машғулот)”  (ст.ўқитувчи О.Хайдаров ) машғулоти ўтилди.

Izoh qoldirish

Izohlar