15.02.2023

14-ФЕВРАЛЬ ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 540 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИДА 

14-ФЕВРАЛЬ ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 540 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР 

МАЪЛУМОТНОМАСИ

Айни пайтда, мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳудди шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири 2023 йил 14- февраль куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилари иштирокида ҳам ташкил этилди. Тадбирни минтақавий филиал директори Ж.А.Очилов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу юзасидан тўхталиб ўтди.

Шунингдек, маънавий-маърифий тадбир давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали “Ижтимоий ва мутахассислик” фанлари кафедраси мудири Х.А.Джуракулов буюк аждодимизнинг дунё илм-фани ва маданиятига қўшган хиссаси бўйича ўз фикрларини билдирди. 

 Тадбир мавзуси бўйича имом-хатиб ва ноиб имомлар ҳам буюк мутафаккир, шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўли, айниқса унинг ўзбек мумтоз адабиётига қўшган ҳиссаси, унинг номи ва мероси, маънавий-илмий ғоялари бошқа давлатларга ҳам кенг тарқалганлиги, шунингдек, унинг “Бобурнома”си инсоният маънавий оламини бойитишда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. 

Тадбирда ҳар бир киши буюк мутафаккирнинг ибратли ҳаёт йўли, ижоди ва жаҳон илм-маърифатига қўшган хиссаси ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Izoh qoldirish