ЯШИЛ МАКОН
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИДА
“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИР
Мамлакатимизда табиат ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда барқарор экологик вазиятни яратиш билан боғлиқ вазифалар ечимини топиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин”. Бу борада малакатимизда кенг қамровдаги амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган бугунги ишлар бу йўлдаги амалий намунасидир. Шу маънода, 2022 йил 16 декабрь куни Самарқанд вилояти минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилари ўртасида ўз ҳудудларини ободонлаштириш мақсадида дарахт кўчатлари тарқатилди.
Ушбу жараёнда 150 туб мевали дарахтлар филиал профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилари ўртасида тақсимлаб берилди.
Мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги амалий ишлар албатта, келажак авлодга ўз мевасини беради.
Izoh qoldirish