2022 ЙИЛ 2 НОЯБРЬ КУНИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ ТАРҒИБОТ ГУРУҲЛАРИ ВА БОШ ИМОМ-ХАТИБЛАРНИНГ АЁЛЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЁРДАМЧИЛАРИ ВА БАРЧА ОТИНОЙИЛАР УЧУН 1 КУНЛИК ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари, хусусан, туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойиларнинг малакасини ва масъулиятини ошириш, уларнинг дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада кенгайтириш мақсадида 2022 йил 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги концертлар залида 1 кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.
Кириш сўзини Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси Нажмиддинова Сарвиноз Акбаржоновна очиб берди.
Кун тартибидаги 1-Мавзу бўйича Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали кафедра мудири, фалсафа фанлари доктори, доцент Джуракулов Хусан Анварович “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, кун тартибидаги 2-масала бўйича Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси Нажмиддинова Сарвиноз Акбаржоновна “Мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушган шахсларни реалибитация қилиш (Ўзбекистон тажрибаси)” мавзусида, 3-масала бўйича Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоъме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон Абдуманнонов сўзга чиқиб “Мотуридийлик таълимоти асослари” мавзусида, 4-масала бўйича Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакили, вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Темирова Нозбуви Темировна “Замонавий мусулмон оламида ғоявий ихтилофлар, оқимлар ва фирқалар” мавзусида маъруза қилдилар.
Izoh qoldirish