01.11.2022

Тарғибот гуруҳлари учун ташкил этилган малака ошириш ўқувлари ҳақида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 25-28 октябрь кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Тошкент шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлардан иборат тарғибот гуруҳлари учун “Хотин-қизларнинг радикаллашуви, уларнинг ёт ғоялар ва мутаассибликка берилишининг олдини олиш масалалари” йўналишида 4 кунлик (36 соатлик) малака ошириш ўқувлари ташкил этилди. Мазкур ўқувларда жами 270 нафар тингловчилар иштирок этди.

Мазкур ўқувлар бошланишида очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Артикова, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрцияси масъул ходими О.Солиевлар иштирок этди.

Малака ошириш ўқувлари учун 36 соатлик дарс жадвали асосида белигланган мавзуларда дарс машғулотлари ташкил этилди.

Ушбу ўқувларга Маданият ва Ички ишлар вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари, олий ўқув юртларининг малакали профессор-ўқитувчилари, отинойилар ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари жалб этилди. 

 

Мазкур малака ошириш ўқувларидан кўзланган мақсад хотин-қизлар билан боғлиқ масалаларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, хотин-қизларнинг радикаллашувини олдини олиш, уларни турли ёт ғоялар ва мутаассиб шахслар салбий таъсиридан асраш, “Тошкент шаҳар тажрибаси” асосида тарғибот гуруҳларининг маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш фаоиятларига кўмаклашиш ва тизимли иш ташкил этиш кўникмаларини янада ривожлантиришдан иборат.

Izoh qoldirish