Маънавий-маърифийлар тадбирлар
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўмондонлик таркиби офицерлари учун “Ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлашнинг маънавий-маърифий асослари” йўналишида 72 соатлик малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.
Дарс машғулотларидан сўнг тингловчиларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Мазкур тадбирлар режасига мувофиқ, 2022 йилнинг 21 октябрь куни сўнг тингловчилар пойтахтимиздаги “Ҳазрати имом” мажмуасига ташриф буюришди. У ерда “Қаффол Шоший” мақбараси, Бароқхон мадрасаси, “Мўйи муборак” мадрасаси, “Тилла шайх” ва “Номозгоҳ” масжидларини зиёрат қилишди ҳамда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг қурилиш ва ободлантириш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, тингловчилар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти тарихи ва фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб чиқдилар.
Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.
Izoh qoldirish