ИМОМ-ХАТИБ ВА НОИБ ИМОМЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИНИНГ 2-ДАВРАСИ БОШЛАНДИ
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 2022 йилнинг 20 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва ноиб имомлар учун “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувларининг иккинчи давраси бошланди.
Мазкур малака ошириш ўқувлари Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишлари ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда диний соҳа ходимлари олдида турган диний-маърифий ва маънавий-ахлоқий ишлар билан боғлиқ фаолиятларини самарали ташкил этишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
2022 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Нодирбек Шомирзаев “Медиамаконда турли ихтилофли масалаларнинг олдини олиш, контентни фойдали маълумотлар билан тўлдириш тажрибасини ошириш бўйича малака ва кўникмаларни шакллантириш”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, иқтисод фанари доктори (DSc) Бобур Валиев “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш”, Академия катта ўқитувчиси, PhD Обайд Муҳаммад “Фкфи ешдш (Муҳовара)” ҳамда Академия катта ўқитувчиси, Бектош Бердиев “Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш” мавзуларида дарс машғулотлари олиб борилди.
Дарсдан сўнг тингловчилар пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюришди. Мазкур ёдгорлик мажмуаси тингловчиларда катта таассурот қолдириб, ундаги миллий меъморий анъаналар асосида барпо этилган рамзий қабр ва унинг атрофи, қатағон қурбонлари тўғрисида маълумот олишди.
Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.
Izoh qoldirish