22.10.2022

ИМОМ-ХАТИБ ВА НОИБ ИМОМЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 2022 йилнинг 17 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва ноиб имомлар учун “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” йўналишида 36 соатлик навбатдаги малака ошириш ўқувлари бошланди.

Ушбу ўқувларнинг биринчи куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, доцент Даронбек Махсудов “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари масъулияти”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, иқтисод фанари доктори (DSc) Бобур Валиев “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш”, Академия катта ўқитувчиси Аъзамхон Қамбаров “Мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилиш масалалари (Ўзбекистон тажрибаси)” ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходми, PhD Аҳмад Саъд Даманҳурий томонидан “Мотуридийлик таълимоти асослари” мавзуларида дарс машғулотлари олиб борилди.

Мазкур малака ошириш ўқувларидан кўзланган мақсад Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишлари ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда диний соҳа ходимлари олдида турган диний-маърифий ва маънавий-ахлоқий ишларни янада жадаллаштириш, ёшлар тарбияси, уларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашга қаратилган тарғиботларни кенг кўламда ташкил этиш, айниқса, имом-хатибларнинг фуқаролар билан ишлаш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлам вакилларини жамиятга қайтариш билан боғлиқ фаолиятларини самарали ташкил этишларини таъминлашдан иборат.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

 

Izoh qoldirish