МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида дин соҳа ходимларининг олдида турган вазифалар” йўналишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбар ва педагоглари учун 36 соатлик малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.
Мазкур ўқувларнинг иккинчи куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Шомансур Сагдуллаев “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Равшанов “Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Нодир Шомирзаев “Медиамаконда турли ихтилофли масалаларнинг олдини олиш, контентни фойдали маълумотлар билан тўлдириш тажрибасини ошириш бўйича малака ва кўникмаларни шакллантириш” ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, PhD Обайд Муҳаммед томонидан “Араб тили (Муҳовара)” мавзуларида дарс машғулотлари олиб борилди.
Шунингдек, тингловчилар учун 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда “Жамоани шакллантириш ва бошқариш” бўйича семинар-тренинг дарслари ҳам ташкил этилди.
Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.
Izoh qoldirish