14.10.2022

ОТИНОЙИЛАР МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИНИНГ 2-ДАВРАСИ ЯКУНЛАНДИ

2022 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман/шаҳар бош отинойилари учун “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимларининг олдида турган долзарб вазифалар” йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувларининг иккинчи давраси якунланди. Унда 90 нафар тингловчилар иштирок этди.

Мазкур ўқувларнинг учинчи кунида "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухаммаджонова “Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, сиёсий фанлар бўйича фалсафа  доктори (PhD) Бекташ Бердиев томонидан “Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш” мавзуларида дарс машғулотлари ўтказилди.

Ўқувлар якунида битирув тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдурахимова, Малака ошириш маркази директори Х.Ахмедов ва тингловчилар иштирок этди. Табдир сўнггида тингловчиларга 36 соатлик малака ошириш ўқувларини тамомлаганликлари тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

 

Izoh qoldirish