14.10.2022

ОТИНОЙИЛАР МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИНИНГ 2-ДАВРАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 2022 йил 6 октябрь кунидан бошланган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Вилоят, туман/шаҳар бош отинойилари учун “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимларининг олдида турган долзарб вазифалар” йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувларининг иккинчи давраси давом этмоқда.

Мазкур ўқувларнинг иккинчи кунида Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш”,  Академия доценти, иқтисод фанлари номзоди Зокир Содиқов “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” ҳамда Академия катта ўқитувчиси Аъзамхон Қамбаров томонидан “Мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилиш масалалари (Ўзбекистон тажрибаси)” мавзуларида дарс машғулотлари ўтказилди.

Тасдиқланган маънавий-маърифий тадбирлар режасига мувофиқ, дарсдан сўнг тингловчилар пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюришди. Мазкур ёдгорлик мажмуаси тингловчиларда катта таассурот қолдириб, ундаги миллий меъморий анъаналар асосида барпо этилган рамзий қабр ва унинг атрофи, қатағон қурбонлари тўғрисида маълумот олишди.

Ундан сўнг тингловчилар Янги Ўзбекистон боғига ташриф буюришди. У ерда тингловчилар Ўзбек давлатчилигининг кўп минг йиллик тарихи акс этган – Мустақиллик монументи ва унда тасвирланган Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг мовий гумбази, юлдузлар оламига қараб юксалган Мирзо Улуғбек расадхонаси, дунё илм-фани ва цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир боболаримизнинг энг нодир илмий кашфиётлари билан танишиб чиқдилар.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

 

 

 

 

Izoh qoldirish