08.10.2022

ОТИНОЙИЛАР МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИНИНГ 2-ДАВРАСИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 2022 йилнинг 6 октябрь кунидан ““Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимларининг олдида турган долзарб вазифалар” йўналишида Республикада фаолият юритаётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва туман/шаҳар бош отинойилари учун 36 соатлик малака ошириш ўқувларининг иккинчи бошланди. Унда жами 98 нафар тингловчилар иштирок этмоқда.

Ушбу ўқувларнинг биринчи куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, доцент Давронбек Махсудов “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари масъулияти”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, фалсафа фанлари доктори Матлуба Каххарова “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, PhD доктор Обайд Муҳаммад томонидан “Араб тили (Муҳовара)” мавзуларида дарс машғулотлари олиб борилди.

Дарсдан сўнг тингловчилар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришди. У ерда марказнинг таъмирлаш ишлари, таркибий тузилиши ва бўлимлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди. 

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

 

Izoh qoldirish