ОТИНОЙИЛАР МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИНИНГ 1-ДАВРАСИ ЯКУНЛАНДИ
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман/шаҳар бош отинойилари учун “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимларининг олдида турган долзарб вазифалар” йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувларининг биринчи давраси якунланди. Унда 90 нафар тингловчилар иштирок этди.
Мазкур ўқувларнинг учинчи кунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари – "Миллий тикланиш" демократик партия фракцияси раҳбари Алишер Қодиров “Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш” ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов томонидан “Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш” мавзуларида дарс машғулотлари ўтказилди.
Ўқувлар якунида битирув тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилбар Ғуломова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Малака ошириш маркази директори Х.Ахмедов ва тингловчилар иштирок этди. Табдир сўнггида тингловчиларга 36 соатлик малака ошириш ўқувларини тамомлаганликлари тўғрисидаги сертификатлар ҳамда эсталик совғалари топширилди.
Izoh qoldirish