05.10.2022

ОТИНОЙИЛАР УЧУН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Вилоят, туман/шаҳар бош отинойилари учун “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимларининг олдида турган долзарб вазифалар” йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Тасдиқланган маънавий-маърифий тадбирлар режасига мувофиқ, 2022 йилнинг 4 октябрь куни тингловчилар пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюришди. Мазкур ёдгорлик мажмуаси тингловчиларда катта таассурот қолдириб, ундаги миллий меъморий анъаналар асосида барпо этилган рамзий қабр ва унинг атрофи, қатағон қурбонлари тўғрисида маълумот олишди.

Ундан сўнг тингловчилар Янги Ўзбекистон боғига ташриф буюришди. У ерда тингловчилар Ўзбек давлатчилигининг кўп минг йиллик тарихи акс этган – Мустақиллик монументи ва унда тасвирланган Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг мовий гумбази, юлдузлар оламига қараб юксалган Мирзо Улуғбек расадхонаси, дунё илм-фани ва цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир боболаримизнинг энг нодир илмий кашфиётлари билан танишиб чиқдилар.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

 

 

 

Izoh qoldirish