04.10.2022

БОШ ИМОМ-ХАТИБЛАР ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БОҒИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида дин соҳа ходимларининг олдида турган вазифалар” йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувларида иштирок этаётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Вилоят, туман/шаҳар Бош имом-хатиблари учун ўқувларнинг икккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан. таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Равшанов “Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш” ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, Доктор Абу Саъд Даманҳурий томонидан “Мотуридий таълимоти асослари” мавзуларида дарс машғулотлари ўтказилди.

Дарсдан кейин соат 17:00 да тингловчилар Янги Ўзбекистон боғига ташриф буюришди. Мазкур ёдгорлик юртимизда янги Ўзбекистонни – учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси билан уйғун ҳолда барпо қилинган бўлиб, унда тингловчилар миллий давлатчилигимизнинг рамзи бўлган Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг мовий гумбази, юлдузлар оламига қараб юксалган Мирзо Улуғбек расадхонаси, дунё илм-фани ва цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир боболаримизнинг энг нодир илмий кашфиётлари тасвирланган Мустақиллик монументи билан танишиб чиқдилар.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

 

Izoh qoldirish