04.10.2022

ОТИНОЙИЛАРНИНГ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Вилоят, туман/шаҳар бош отинойилари учун “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимларининг олдида турган долзарб вазифалар” йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Мазкур ўқувларнинг икккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Равшанов “Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, иқтисод фанлари номзоди Зокир Содиқов “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” ҳамда Академия катта ўқитувчиси Аъзамхон Қамбаров томонидан “Мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилиш масалалари (Ўзбекистон тажрибаси)” мавзуларида дарс машғулотлари ўтказилди.

Дарсдан сўнг тингловчилар “Ҳазрати имом” мажмуасига ташриф буюришди. У ерда “Қаффол Шоший” мақбараси, Бароқхон мадрасаси, “Мўйи муборак” мадрасаси, “Тилла шайх” ва “Номозгоҳ” масжидларини зиёрат қилишди ҳамда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг қурилиш ва ободлантириш  ишлари билан яқиндан танишиб чиқдилар. 

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

 

 

Izoh qoldirish