15.06.2022

Сурхондарё вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 07-июндаги №04-12/4503 сонли хатига асосан 2022 йил 15-июнь куни ҳозирги кунда долзарб бўлган “Оилавий ажримларни олдини олиш” мавзусида отинойилар, тарғиботчилар ҳамда етакчи мутахассислар учун бир кунлик ўқув семинар-тренинг машғулотлари ўқув жадвали асосида ташкил этилди.

Ўқув-семинар 8-00 да бошланиб 13-50 гача Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказининг мажлислар залида ўтказилди. Ўқув семинарда қуйидаги мавзуларда машғулотлар олиб борилди:

1-Мавзу: Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатларининг устувор йўналишлари, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти.

Маърузачи: Мустафаев Улаш Ўтаевич - Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали “Ижтимоий ва мутахассислик фанлари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.

2-Мавзу: Отинойи тушунчаси, вазифалари ва жамиятдаги ўрни, аҳлоқ ва одоби, шунингдек оилавий ажримларнинг олдини олишдаги маъсуляти.

Маърузачи: Х.Қосимова – Сурхондарё вилояти бош отинойиси.

3-МавзуМутаассибликка мойиллиги бор, ёт ғоя таъсирига берилган хотин-қизларнинг уйма-уй, маҳаллабай ўрганиш механизми ва улар билан психологик семинар-тренингларнинг ўтказиш тамойиллари (усуллари) ҳақида.

Маърузачи: М.О.Норбашева - Термиз давлат педагогика институти кафедра мудири, п.ф.н., доцент

4-Мавзу: Жамиятда дин омиллари билан боғлиқ бўлган турли нозик саволларга холис жавоблар. Маърузачи: Жўраев Муҳриддин ҲасановичМалака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали ўқитувчиси

Ташкил этилган ўқув-семинарлар интерактив, замонавий ахборот-педагогик технологиялар асосида маъруза ва амалий шаклда олиб борилди.

 

 

 

Izoh qoldirish

Izohlar