Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун Малака ошириш курслари ўтказилди
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида жорий йилнинг 1–14 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
“Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари” учун “Ёшларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида 2 ҳафталик (72 соатлик) малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Тингловчилар ҳарбий-офицерларнинг кўникма ва малакаларини ошишига ва келажакдаги фаолиятларини янада самарали бўлишига қаратилган, юртимиз тинчлигини асраш, диннинг тинчликпарварлик, инсонпарварлик, юртсеварлик каби асл мақсадларини халқимиз, айниқса, ёшларга тушунтиришда соҳа вакилларининг фаоллигини оширишга қаратилган “Давлат ва дин муносабатларининг ҳуқуқий асослари”, “Марказий Осиёдаги барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган экстремистик ва террористик ташкилотлар, уларнинг фаолият услублари”, “Ўзбекистон Республикасидаги диний вазиятга таъсир кўрсатувчи асосий омиллар”, “Миссионерлик ва прозелитизм: фаолият шакллари, ижтимоий хавф ва олдини олиш усуллари”, “Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мерослари”, “Мутаассиб гуруҳлар таъсирига берилишнинг психологик асослари ва уларни соғлом ҳаётга қайтариш усуллари”, “Маърифий мазмунга эга бўлган диний тушунчаларнинг ғаразли мақсадларда талқин этилиши”, “Экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларга хос хусусиятлар” каби мавзуларда маърузаларни тингладилар.
Машғулотлар илғор компьютер техник воситалари билан жиҳозланган аудиторияларда, замонавий ахборот ва педагогик технологиялар асосида ҳарбийларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришга қаратилган маъруза ва семинар-тренинглар тарзида ўтказилди. Тингловчилар учун мустақил таълим сифатида тайёргарлик кўришлари учун тақдимот мавзулари берилди.
Тингловчиларнинг машғулотлардан бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган маънавий-маърифий тадбирлар режасига мувофиқ тингловчилар, “Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази”, “Ҳазрати имом мажмуаси”, “Сузук ота” зиёратгоҳи, “Шайх Хованду Тоҳур” ва “Қалдирғочбий” мақбараларига ташриф буюриб, юртимизда диний-маърифий соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, маънавий-маърифий йўналишда қилинаётган хайрли ишлар билан бевосита танишдилар. Шунингдек, “Имом Термизий”, “Абдулла Авлоний”, “Беҳбудий”, “Ибрат” каби фильмлар намойиш этилди.
Курслар якунида тингловчилар тест синовларини топширдилар. Тингловчилар орасида ўтказилган сўровномада уларнинг машғулотлар бўйича фикр-мулоҳазалари олинди. Тингловчилар ушбу малака ошириш курсларидан ўзлари учун жуда катта фойдали билим, малака ва кўникмаларни олганликлари, бу каби курсларни янада кенгроқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақидаги ижобий фикрларни билдирдилар.
2020 йил 15 декабрь соат 14.00 да Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида битирув тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари, полковник Мамаюсупов Сарвар Дехканович, Миллий Гвардия Қўриқлаш хизмати раҳбарияти ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда Малака ошириш маркази ўқитувчиси Мумин Мирзо Абдупаттаев сўзга чиқиб, ўқувларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларнинг кейинги хизмат вазифаларига муваффақиятлар тилади. Тадбир якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Izoh qoldirish