11.06.2022

Калом ва ислом

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали 8-давра тингловчиларининг тушдан кейинги вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида меҳмон бўлиб турган Калом ва ислом фалсафаси бўйича етук олим, Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий билан ўтказилган давра суҳбати  бўйича 

МАЪЛУМОТ

2022 йил 8 июнь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг  анжуманлар залида Малака ошириш тингловчилари, Имом Бухорий халқаро илмий татқиқотлар маркази ходимлари ҳамда Ҳадис илми мактаби устоз ва талабалари билан Доктор Ҳамза Бакрий иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Доктор Ҳамза Бакрий анжуман иштирокчиларига “Имом Абу Ханифа ва Имом Бухорийнинг имон масаласидаги қарашлари” мавзусида маъруза қилди.

 

 

Тадбирда ҳар бир киши Имом Абу Ханифа ва Имом Бухорийнинг имон масаласидаги қарашлари ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

 

 

Izoh qoldirish