11.06.2022

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида давра суҳбати

Тингловчиларни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, ушбу марказда жойлашган музей фаолияти билан таништириб ўтди.

Хусусан, Отабек Муҳаммадиев, бугунги кунда Марказда алломаларнинг бебаҳо меросини ўрганишда ўзига хос мактаб яратган буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий, улуғ фақиҳлар Бурҳониддин Марғиноний, Абуллайс Самарқандий, калом илмининг буюк мутафаккирлари Абу Мансур Мотуридий, Абул Муин Насафий каби аждодлар бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш ва илмнинг шу соҳалари бўйича мукаммал билимга эга бўлган етук мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш учун барча керакли шароитлар яратилганлигини маълумот сифатида келтириб ўтади. 

Музей марказига "Саҳиҳи Бухорий" китобининг қадимий қўлёзма нусхаси ва буюк муҳаддиснинг айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларида сақланаётган ноёб асарларининг нусхалари қўйилганлиги одамни беихтиёр ўзига жалб қилади. Тадбирда ҳар бир киши буюк муҳаддиснинг ибратли ҳаёт йўли, ижоди ва жаҳон илм-маърифатига қўшган хиссаси ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. 

Тадбир давомида О.Муҳаммадиев тингловчиларга марказ фаолияти ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди. 

Тадбир сўнгида тингловчилар эсдалик учун расмга тушдилар.

 

 

 

Izoh qoldirish