17.05.2022

Ҳарбий хизматчилар учун навбатдаги малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги “Қўмондонлик таркиби офицерлари” учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида 2022 йил 16 май кунидан 72 соатлик малака ошириш ўқувлари бошланди.

Мазкур ўқувларда 20 нафар тингловчилардан иборат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Қўмондонлик таркиби офицерлари иштирок этишмоқда.

Ушбу ўқув машғулотлари аввалги курсларда берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган янги ўқув модуллари билан олиб борилмоқда.

Тингловчиларнинг машғулотлардан бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида юртимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, маънавий-маърифий йўналишда қилинаётган хайрли ишлар билан бевосита таништириш учун маънавий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ тингловчилар малака ошириш ўқувларининг биринчи куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси бўлими фаолияти билан танишдилар. Уларга хазинада сақланаётган ислом тарихи ва маданиятига доир қадимий қўлёзма ва тошбосма асарлар ҳақида маълумотлар етказилди. Шунингдек, академия ҳудудида жойлашган “Юнусхон”, “Шахй Хованди Тоҳур” ва “Қалдирғочбий” мақбараларини зиёрат қилдилар. Уларга мазкур зиёратгоҳлар тарихи ва уларни қайта тикланиши борасида батафсил маълумотлар берилди.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда. 

Izoh qoldirish

Izohlar