22.04.2022

Диний бағрикенглик – тараққиёт асоси

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари, ходимлари, тингловчилари ва Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари иштирокида ўтказилган “Диний бағрикенглик – тараққиёт асоси” мавзусидаги маънавий-маърифий  тадбир 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиалида 2022 йил 20 апрель куни тушдан кейинги тадбирлар режасига асосан 6-давра тингловчилари дарсдан кейин вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари иштирокида “Диний бағрикенглик – тараққиёт асоси” мавзусида маънавий-маърифий  тадбир ташкил этилди.

Кириш сўзини Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали директори Жамшид Очилов очиб берди.

 

Тадбир давомида  Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Жонибек Жумаев, Баёзхон Маҳмудов, Сирожиддин Абдувоитовлар ва минтақавий филиал  доценти Хусан Джуракулов сўзга чиқиб бугун мамлакатимизнинг барча соҳаларида, хусусан диний соҳада олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. 

Жумладан, диний бағрикенглик тушунчасининг мазмун-моҳияти, тараққиётимиздаги ўрни, азалдан ота-боболаримиз азалий қадрият ва ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган муқаддас динимизни асраш ва қадрлашга ҳаракат қилиб келганликлари, айни бугунги кунда ҳам дунёвий жамият яратиш умумий мақсад даражасига кўтарилган кўп миллатли мамлакатимизда инсонларда бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтиришга, диний эркинликни таъминлашга, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар. Шунингдек, ижтимоий тараққиёт сари дадил қадам билан бораётган мамлакатимизда динга бўлган муносабат демократик, эркин фикрлар хилма-хиллигига асосланган ҳолда,  динга жамиятдаги ижтимоий-маданий  ва  маънавий-маърифий муҳит ранг-баранглигини  ўзида ифода этувчи  тарихий қадриятларга амал қилиш ҳуқуқини таъминлашга асосланган ҳолда қаралаётгани, юртимизда динлараро  бағрикенгликнинг ҳақиқий демократик тамойилларга асосланган ҳуқуқий асоси яратилганлиги ва бу қонунларимизда ҳам акс этганлиги ҳақида батафсил тушунча бердилар.

Маънавий-маърифий тадбир давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва бу борада билим-кўникмаларга эга бўлдилар. 

 

 

 

 

 

Izoh qoldirish