ГЕНДЕР ВА ИСЛОМ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН “ГЕНДЕР ВА ИСЛОМ” МАВЗУСИДА 1 КУНЛИК СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 мартдаги 02-03/1508-сонли хатига асосан 2022 йил 25 март куни Самарқанд вилоятида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят вакиллиги ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали ҳамкорлигида “Гендер ва ислом” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Баҳодир Хўжаев, БМТнинг Ахлоқшунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Камолиддин Иномхўжаев, “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси мудири Миродил Ҳайдаров, “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси ўқитувчиси, юридик фанлари доктори Нигора Юсупова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали директори Жамшид Очилов ва “Ижтимоий ва мутахассислик фанлари” кафедраси мудири Хусан Джуракулов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакили, вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нозбуви Темирова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Сарвиноз Нажмиддинова, Самарқанд вилоят “Аёллар тарғибот гуруҳи” раҳбари Саноат Зохидова, шунингдек, вилоят, шаҳар, туман отинойилари ҳамда тарғибот гуруҳи етакчилари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчилари томонидан яратилган “Исломда гендер масалаларининг ўзига хос тамойиллари” номли ўқув қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, семинар-тренинг давомида вилоят, шаҳар, туман отинойилари ҳамда тарғибот гуруҳи етакчилари ўзларини гендер тенглиги бўйича қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, фикр-мулоҳазалар қилдилар ва бу борада керакли билим-кўникмаларга эга бўлдилар.
Izoh qoldirish