АМИР ТЕМУРНИНГ ИСЛОМ ДИНИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ
СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 686 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “АМИР ТЕМУРНИНГ ИСЛОМ ДИНИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР
Режага мувофиқ 2022 йил 9 апрель куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиалида филиалнинг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва малака ошириш курси тингловчилари имом-ноиблари Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Амир Темурнинг ислом дини ривожида тутган ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Кириш сўзи: давра суҳбатини Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали директори Ж.А.Очилов очиб берди. Буюк бобоколонимиз Амир Темурнинг ҳаётий фаолиятига қисқача тўхталиб ўтди.
Маъруза қилдилар: Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали директори Ж.Очилов, кафедра мудири Х.Джуракулов, кафедра ўқитувчиси А.Юлдошев ва бўлим бошлиғи Я.Элтаев.
Тадбир давомида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёт фаолияти давомида олиб борган бунёдкорлик ишларига, илм-фан тарққиёти ва ислом дини ривожида тутган ўрнига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, Амир Темур ва темурийлар қолдирган бой моддий ва маънавий мероснинг бугунги кунда ёшлар тарбисидаги аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар бериб ўтилди.
Маънавий-маърифий тадбир давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва бу борада билим-кўникмаларга эга бўлдилар.
Izoh qoldirish