18.03.2022

Гендер ва ислом

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 мартдаги №02-03/1508- сонли хатига асосан 2022 йил 16-март куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиалида “Гендер ва ислом” мавзусида отинойилар ва тарғиботчилар учун семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи; Б.Хужаев семинар-тренингни очиб берди:

Исломдан олдинги даврларда аёлларнинг нафақат ҳуқуқлари поймол этилган, балки, улар инсоний жамиятда инсон сифатида ўз ўринларига эга эмасдилар. Аёл ўзи аслида башарият кўпайишининг сабабчиси, одамзод боласининг боқий бўлиши воситаси, илм, камолот, фазилат аҳли, қаҳрамонлар ва буюк кишиларнинг онасидир. У ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида ғамхўрлик ва меҳрга ҳақлидир. Шунинг учун ислом ўз нурини соча бошлагач, аёлни жамиятнинг етук аъзоси ҳисоблаб, унинг ҳуқуқларини қарор топтирди ва аёлнинг мақомини кўтарди, аёлни сотиб олинадиган ёки сотиб юбориладиган шахсий мулк ҳисобланишидан халос этди ва унга инсоний ўзликни берди дея ўз сўзини якунлади.

Семинар-тренингни биринчи бўлиб: Маърузачи: ю.ф.д., доц. Юсупова Нигора Жалолиддин қизи. “Исломда гендер масалаларининг ўзига хос тамойиллари” номли ўқув қўлланма тақдимотини ўтказди:

“Исломда гендер тенгликнинг ўзига хос тамойиллари” номли қўлланма ушбу мавзуда ёзилган дастлабки ишлардан бўлиб, ҳам илмий, ҳам тарихий ва ҳам амалий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган долзарб мавзу ҳисобланади.

“Исломда гендер” мавзусини тадқиқ қилиш жараёнида қуйидаги хулосаларга келинди: 

Исломда эркак ва аёл тенгдирлар, улар ижтимоий ва дунёвий вазифаларни ўз эҳтиёжлари ва талабларига хос равишда (яъни аёл – аёллик вазифасини, эркак – эркаклик вазифасини) адо этиши ва шариат белгилаган йўлдан бориб, фақатгина эзгу ишларга қўл уришлари лозим. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Бақара сураси 228-­оятида: «Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир...», шунингдек, Нисо сураси 19-оятида Аллоҳ таоло эркакларга қарата: «Улар билан тотув турмуш кечир инглар», ­ деб буюради дея ўз сўзини якунлади.

 

Семинар тренинг сўнгида: М.Хайдаровга тарғиботчилар ва отинойилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига иштирокчилардан жавоблар олишди, бундай семинар тренингларни мунтазам равишда ўтказиб бориш кераклиги, семинар тренинг иштирокчиларига манзур келганлги таъкидланди.

Izoh qoldirish

Izohlar