16.03.2022

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил  11 мартдаги №04-12/1596 сон топшириғи

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил    11 мартдаги №04-12/1596 сон топшириғига асосан тарғиботчилар ва отинойилар малакасини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”нинг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида 16-март куни Коракалпогистон Республикаси шаҳар ва туманлар тарғибот гуруҳлари раҳбарлари ва бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари, жойларда фаолият юритаётган барча отинойилар учун ташкил этилган 1-кунлик ўқув-семинари ўтказилдиЎқув семинарни Қорақалпоғистон мусулмонлар қозиёти хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Т.Досымбетова очиб берди ва ўқув семинарнинг  режа-жадвали билан таништирди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедраси мудири, доцент, т.ф.н. Бауетдинов Раўаж сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилишида сўзлаган нутқи ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида” ҳақида маъруза қилди.

Кун тартибидаги 2-масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Қутлимуратова Насиба Қалбаевна ва Узбекистон халкаро ислом академияси хузуридаги малака ошириш марказининг Коракалпогистон Республикаси минтакавий филиалининг кабинет мудири Елмуратов Исломбеклар сўзга чиқиб “Оила қуришда ФХДЁ органидан қонуний никоҳни қайд этмай туриб, шаръий никоҳ билан яшашнинг оқибатлари” ҳақида маъруза қилдилар.

3-масала юзасидан Қорақолпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳудудий маркази “Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедраси мудири, психология фанлари доктори, доцент М.Утепбергенов сўзга чиқиб, “Хотин-қизлар орасида индивидуал психологик ёрдамга мухтож хотин-қизлар билан ишлашнинг йўналишлари ва усуллари” ҳақида батафсил гапирди. 

   4-масала юзасидан: Ўзбекистон ҳалқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш марказининг Қорақолпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг стажёр-укитувчиси Разов Бахраматдин Мухаматдинович сўзга чиқиб,   “Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда турли жамоат ташкилотлари, жумладан, тарғиботчилар ва отинойиларнинг ўрни ва вазифалари” ҳақида маъруза қилди. У  ўз сўзида – “Маросим ва тадбирларни миллий ва диний нуқтаи назардан мувофиқлаштирилган тарзда, намунали ўтказиш мақсадида имом-хатиблар маҳалла отинойилари билан ўз таклиф ва тавсияларини маҳалла аҳлига тақдим этиш, бу ишларни амалга оширишда ҳар бир вилоят ва туманларнинг ўзига хос маҳаллий урф-одатлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини, шунингдек, катта харажатлар эвазига амалга ошириладиган худойи, маъракалар ўрнига марҳумлар руҳини шод этиш учун муҳтож оилаларга, меҳробонлик уйларига, ногиронлар ва қариялар уйига ёки ободончилик ишларига моддий ёрдам кўрсатишнинг афзаллигини айтиб ўз сўзини якунлади.

 

Izoh qoldirish