Самарқанд вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 11 мартдаги 04-12/1596 - сон топшириғига асосан тарғиботчилар ва отинойилар малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида 16 март куни Самарқанд вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун 1 кунлик ўқув-семинар ўтказилди.
Кириш сўзини Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакили, вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Темирова Нозбуви Темировна очиб берди.
Ўқув-семинар 830 да бошланиб 1320 гача Самарқанд шаҳридаги концертлар залида ўтказилди.
Кун тартибидаги 1-Мавзу бўйича Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали кафедра мудири, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Джуракулов Хусан Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқи ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида маъруза қилди.
Кун тартибидаги 2-мавзу бўйича Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоъме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон Абдуманнонов сўзга чиқиб “Оила қуришда ФХДЁ органидан қонуний никоҳни қайд этмай туриб, шаръий никоҳ билан яшашнинг оқибатлари” ҳақида маъруза қилди.
3-мавзу бўйича Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Намиддинова Сарвиноз сўзга чиқиб, “Маҳаллаларда индивидуал психологик ёрдамга мухтож хотин-қизлар билан ишлашнинг йўналишлари ва усуллари” ҳақида маъруза қилди.
4-мавзу бўйича Самарқанд вилоят “Аёллар тарғибот гуруҳи” раҳбари С.Ҳ.Зохидова сўзга чиқиб, “Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда турли жамоат ташкилотлари, жумладан, тарғиботчилар ва отинойиларнинг ўрни ва вазифалари” ҳақида маъруза қилди.
Izoh qoldirish