16.03.2022

2022-йил 15-март куни Хоразм вилояти шаҳар ва туманлар тарғибот гуруҳлари раҳбарлари ва бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари, жойларда фаолият юритаётган барча отинойилар учун ташкил этилган 1-кунлик ўқув-семинари ўтказилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил                     11 мартдаги №04-12/1596 сон топшириғига асосан тарғиботчилар ва отинойилар малакасини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”нинг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида 15-март куни Хоразм вилояти шаҳар ва туманлар тарғибот гуруҳлари раҳбарлари ва бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари, жойларда фаолият юритаётган барча отинойилар учун ташкил этилган 1-кунлик ўқув-семинари  ўтказилдиЎқув семинарни ҳудудий бошқарманинг хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш бўйича етакчи мутахассиси  М.Машарипова очиб берди ва ўқув семинарнинг режа-жадвали билан таништирди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилишида сўзлаган нутқи ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси президентининг шу йил 5 мартдаги фармонига мувофиқ бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан, Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан мукофотланганини ҳам эслатиб ўтди.

Кун тартибидаги 2-масала юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев сўзга чиқиб “Оила қуришда ФХДЁ органидан қонуний никоҳни қайд этмай туриб, шаръий никоҳ билан яшашнинг оқибатлари” ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Хотин-қизлар ва оила масаласи – бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган ҳал қилувчи омилдир. Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб қайтади, Халқимиз азал-азалдан Она сиймосини, Аёл зотини Яратганнинг улуғ неъмати, тенгсиз мўъжизаси, деб билади, уни ҳамиша ардоқлаб-асраб яшайди”– деган сўзлари билан ўз сўзини якунлади.

3-масала юзасидан Қорақолпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳудудий маркази “Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедраси мудири, психология фанлари доктори, доцент М.Утепбергенов сўзга чиқиб, “Хотин-қизлар орасида индивидуал психологик ёрдамга мухтож хотин-қизлар билан ишлашнинг йўналишлари ва усуллари” ҳақида батафсил гапирди. Шу билан бирга ўз маърузасини президентимизнинг ушбу мисралари билан якунлади. “Маълумки, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани, унинг хотин-қизларга бўлган муносабати, ғамхўрлиги билан белгиланади”.

        4-масала юзасидан: Ўзбекистон ҳалқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш марказининг Қорақолпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг кабинет мудири И.Елмуратов сўзга чиқиб, “Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда турли жамоат ташкилотлари, жумладан, тарғиботчилар ва отинойиларнинг ўрни ва вазифалари” ҳақида маъруза қилди. У  ўз сўзида – “Маросим ва тадбирларни миллий ва диний нуқтаи назардан мувофиқлаштирилган тарзда, намунали ўтказиш мақсадида имом-хатиблар маҳалла отинойилари билан ўз таклиф ва тавсияларини маҳалла аҳлига тақдим этиш, бу ишларни амалга оширишда ҳар бир вилоят ва туманларнинг ўзига хос маҳаллий урф-одатлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини, шунингдек, катта харажатлар эвазига амалга ошириладиган худойи, маъракалар ўрнига марҳумлар руҳини шод этиш учун муҳтож оилаларга, меҳробонлик уйларига, ногиронлар ва қариялар уйига ёки ободончилик ишларига моддий ёрдам кўрсатишнинг афзаллигини айтиб ўз сўзини якунлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Izoh qoldirish