15.03.2022

Сурхондарё вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 11 мартдаги №04-12/1596 сон топшириғига асосан тарғиботчилар ва отинойилар малакасини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”нинг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида 15-март куни Сурхондарё вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун 1-кунлик ўқув-семинар ўтказилди. 

Ўқув-семинар 8-30 да бошланиб 14-20 гача Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказининг мажлислар залида ташкил этилиб, ўқув семинарда қуйидаги мавзуларда машғулотлар олиб борилди:

1-МавзуЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқи ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида.

 Маърузачи: Хаким Маманович Расулов – ЎХИА МОМ Сурхондарё вилояти минтақавий филиали "Ижтимоий ва мутахассислик" фанлари кафедраси, с.ф.н., доценти.

2-Мавзу: Оила қуришда ФҲДЁ органидан қонуний никоҳни қайд этмай туриб, шаръий никоҳ билан яшашнинг оқибатлари ҳақида

Маърузачи: И.Тошбадалова Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси.

3-Мавзу: Маҳаллаларда индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлашнинг йўналишлари ва усуллари. 

Маърузачи: М.О.Норбашева - Термиз давлат педагогика институти кафедра мудири, п.ф.н., доцент

4-МавзуЖамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда турли жамоат ташкилотлари, жумладан тарғиботчитлар, отинойиларнинг ўрни ва вазифалари ҳақида.

Маърузачи: Х.Қосимова - Сурхондарё вилояти бош отинойиси.

 

Ташкил этилган ўқув-семинарлар интерактив, замонавий ахборот-педагогик технологиялар асосида маъруза ва амалий шаклда олиб борилди.

 

Izoh qoldirish

Izohlar